» » ҚАЛБИМНИНГ ВА МАКТАБИМНИНГ МАЛИКАЛАРИГА!
Информация к новости
  • Ko'rildi: 1015
  • Muallif: admin
  • Sana: 16-11-2015, 15:51
16-11-2015, 15:51

ҚАЛБИМНИНГ ВА МАКТАБИМНИНГ МАЛИКАЛАРИГА!

Bo'lim: TARBIYA JARAYONI

Ассалому алайкум азиз ва лобар қизларим, зукко ўқувчиларим!

Бугун ҳам устозингиз, ҳам онангиз сифатида сиз билан кийиниш ҳамда муомила маданияти, яъни сўзлашиш одоби мавзусида билганларимни ўртоқлашмоқчиман.
Абдулла Қодирийни “ Ўтган кунлар” асарини барчангиз ўқигансиз. Отабекнинг юрагида Кумушбибига нисбатан муҳаббат оловини ёққан сабаблардан бири нима деб уйлайсиз? Фақатгина Кумушнинг гўзаллигими? Йўқ! Энг аввало қизнинг ҳаёси, гўзал хулқи , одоб ила сўзлашиши боис Отабек Кумушбибига ошиқу маҳлиё бўлган эди.
Фалеснинг шундай ибратли сўзлари бор: “ Ташқи қиёфани безамасдан ички оламни сайқаллаш керак”
Қизларжон!
Ташқи кўринишимизга аҳамият берамизу, инсон учун ички дунё, яъни қалб гўзаллиги муҳим эканини унутиб қўямиз. Бу ҳолатда Стендалнинг “ Ақл етуклиги ҳусн ўрнини босиши мумкин” деган ўгитини ёдда сақламоғимиз даркордир.
Сизнинг гўзал тарбиянгиз бошқаларни ҳурмат қилиш билан белгиланади. Доим уйда, мактабда, кўча куйда бошқаларга нисбатан ҳурмат ва эътиборда бўлишингиз лозим деб ҳисоблайман.
Ҳар куни эрталабдан кийинишингиз ва соч турмагингизга алоҳида эътибор беринг.
Бугун ёшларнинг кийиниш маданиятига эътибор қаратиш тарбиянинг муҳим омили эканини ҳатто Европа давлатларики тан олган экан, одоб-ахлоққа, юксак маданиятга бешик бўлган бизнинг Шарқ ҳамиша жаҳон халқларига намуна бўлиши шарт деб ўйлайман! Айниқса мактибимиз қизларининг одоби ва кийиниши керак бўлса бутун республикамизга намуна бўлсин!
Менинг устозлик насиҳатим билан бирга таълим-тарбиянгизга ўзларини масъул деб билган ҳақиқий устозларнинг насиҳатларини ҳам ҳаётингизда шиор қилиб олишингиз тарафдориман.
Зеро:
Менинг лобар, дилбар қизларим,
Ўгитларим келмасин малол,
Ибо- ҳаё бобида сизга,
Дунё ҳавас қилсин бўлиб лол.

Менинг гўзал барчинойларим
Алпомишлар ҳавас қилади.
Қизойимнинг чиройи асли
Ширин каломида бўлади.
Ҳаётда илму одобнинг энг юксак чўққисини забт этиб, гўзал тарбиянгиз ҳамда таҳсинга лойиқ одобингиз билан Нодира, Увайсий-ю Зебинисоларга муносиб авлод эканингизни исбот қила олишингизга ишонч билдириб, ҳурмат билан:

81 мактаб директори:
Ҳайдарова Зиёда Толиповна
скачать шаблоны для dle 10.3Финансовый портал как заработать на forex
Hurmatli mehmon, Siz saytimizga ro'yxatdan o'tmaganlar qatoridasiz.
Biz sizga Ro'yxatdan o'tishni yoki sizga taqdim etilgan Login va Parol bilan saytga kirishingizni so'raymiz.

Добавление комментария

Ism:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Maxfiy kodni yozing: *