» » МАКТАБИМНИНГ БАҲОДИР ЙИГИТЛАРИГА!
Информация к новости
  • Ko'rildi: 813
  • Muallif: admin
  • Sana: 16-11-2015, 15:53
16-11-2015, 15:53

МАКТАБИМНИНГ БАҲОДИР ЙИГИТЛАРИГА!

Bo'lim: TARBIYA JARAYONI

Ассалому алайкум мактабимнинг мард ва жасур йигитлари, менинг азиз ўқувчиларим!

Бугун сиз билан давр талаби бўлган огоҳлик ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган хавф хатарлардан қандай ҳимояланиш тўғрисида фикрлашмоқчиман. Шу юртнинг фарзанди сифатида ҳар биримиз огоҳликни оширишимиз ва майда хато камчиликларимизга ҳам эътиборсиз бўлмаслигимиз зарур.
Ватан остонадан бошланар экан, аввало ўз уйини, ўз маҳалласини, ўз мактабини, ниҳоят ўз Ватанини ҳар қандай ёвуз кучлардан ҳимоялаш, қўриқлаш сиздек МАРД ва ЖАСУР йигитларнинг бурчидир. Буларнинг барчасида бизга ақлу билимимиз, жасоратимиз, Ватанга бўлган садоқатли муҳаббатимиз ёрдам беради.
Бугунги ёшларга қарата “Сизлар мени суянчим, таянчим , қўрқманглар, маррани катта қўйинглар!” деб ишонч билдираётган Юртбошингиз ишончини, сизни вояга етказаётган, эртанги кунингиздан умидвор бўлаётган ота онангиз, сизга билим берган мактабингиз, ҳамда тарбия бешиги бўлган маҳаллангиз ишончини албатта оқлайсиз . Мен сизнинг ақлу салоҳиятингиз ва шижоатингизга ишонаман.
Абу Дардо(розияллоҳу) анҳудан ривоят қилинади.
Набий (алайҳиссалом): “Қиёмат куни мўминнинг тарозусида чиройли ҳулқидан кўра залворлироқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ жирканч сўзларни айтувчини ёмон кўради” дедилар. (А.Тулепов. “Интернетга ин қўрган “Ўргимчаклар”,2014 йил). Хўш, ўғлоним! оғзингиздан чиқаётган ҳар бир сўзингиз сизни чиройли тарбиянгиздан дарак бўлмоғи лозимдир.
Менинг ЖАСУР ФАРЗАНДИМ!
Маълумки кийим инсонни кимлигидан дарак беради, шундай экан кўча куйларда, жамоат жойларда , шу жумладан мактабда ўзингизни тутишингиз, кийиниш маданиятингиз билан намуна бўлинг, одоб ва ҳаё фақат қизларга эмас, жон йигитлар сизларга ҳам хос хислатдир.
Буюк саркардалиги, оқиллиги ҳамда жасорати билан дунёни лол қолдирган Амир Темур бобомизга, илму заковати билан ғарбу шарқни забт этган Беруний, Мирзо Улуғбекларга муносиб фарзанд бўлишингизга ишонч билдириб, ҳурмат билан
Зиёда Толиповна
2015 йил, 10 ноябрь


скачать шаблоны для dle 10.3Финансовый портал как заработать на forex
Hurmatli mehmon, Siz saytimizga ro'yxatdan o'tmaganlar qatoridasiz.
Biz sizga Ro'yxatdan o'tishni yoki sizga taqdim etilgan Login va Parol bilan saytga kirishingizni so'raymiz.

Добавление комментария

Ism:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Maxfiy kodni yozing: *